Вақф хайрия жамоат фонди икки кунда 75 млн сўм закот маблағларини ўз эгаларига етказди

0
432

Вақф хайрия жамоат фонди 18 ва 19 июнь кунлари жами ҳисобда 75 149 000 (етмиш беш миллион бир юзи қирқ тўққиз минг) сўм закот маблағларини шариатда кўрсатилган ўринларга етказди.

Фонд матбуот хизматининг маълумотига кўра, Закот маблағлари муҳтож, бемор, уйсиз, қаровчиси йўқ ёши улуғларга, жами 59 кишига нақд пул ёки пластик карта орқали берилди.

Умумий ҳисобда шу кунгача 134 933 000 сўм закот маблағи 102 кишига тақсимлаб берилди. Закот маблағларини тарқатиш ишлари давом этмоқда.

“Вақф” хайрия жамоат фондига қуйидаги воситалар орқали пул ўтказиш мумкин:

1.Click, PayMe, MBank, UPay мобил тўлов иловалари орқали:

Click орқали *880*1100# ни териш ёки Click Uzbekistan иловаси ва @clickuz телеграм боти орқали;

Vaqf.uz веб-сайтидаги “онлайн эҳсон”-га кириб, ўз пластик картангиз уланган мобил тўлов иловалари орқали;

2.Жисмоний шахслар томонидан банк кассалари орқали нақд пул топшириш ва пластик карталаридан фонд махсус хисоб варақларига тўлаш орқали;

3.Барча тижорат банклари инфокиосклари орқали нақд пул ва пластик карталардан (“Вақф” фонди махсус хисоб варақлари интерфейсга киритилган) тўлаш орқали;

4.Юридик шахслар томонидан “Хайрия” ва “Вақф” махсус хисоб варақларига фонд лойиҳа ва мақсадларини қувватлаш ва “вақф қилиш” тўғрисидаги шартнома орқали;

5.Юридик шахслар томонидан “Закот”, “Хайрия” ва “Вақф” махсус хисоб варақларига ўз ходимларининг ойлик иш хақлари ва корхона таъсисчиларининг дивидендлари хисобидан тўлов қилиш орқали;

БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ:

“Вақф” хайрия жамоат фонди, СТИР/ИНН 207276595

АТИБ “Ипотека-банк” Юнусобод филиали, МФО 00837,

Сўмда:

ҳ/р: 20212000000881753002 «Хайрия» учун;

ҳ/р: 20212000100881753003 «Закот, фитр, ушр, фидя» учун;

ҳ/р: 20212000300881753004 «Вақф» қилиш учун.

ҳ/р 20212000500881753005 “Масжид” (масжидлар учун)

АҚШ долларида:

acc. 20212840600881753002 in “IPOTEKA-BANK”, Unus abad branch,

branch code 00837, SWIFT UZHOUZ22, Addres: Uzbekistan, Tashkent city, Amir Temur 89

Жисмоний ва юридик шахслар ўзларининг пул маблағларини ёки моддий қимматликларини фондга беришлари, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш тарзидаги ихтиёрий хайр-эҳсон қилиш тўғрисидаги шартномага асосан амалга оширилиши мумкин.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг