Оилалар мустаҳкамлигига барча масъул

0
495

Бугун, 20 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказида Оилалар мустаҳкамлаш асраш ва ажримларни олдини олиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Эргашали Рустамов, “Занги ота” жоме масжиди имом-хатиби Илҳомжон Мадалиев, “Оқилон” жоме масжиди имом-хатиби Исомиддин Ахроров қатнашдилар.

Мазкур давра суҳбатида оила таназзулига алоқадор бир қанча сабаблар ўрганилди, муҳокама қилинди. Ҳусусан, оила қурган баъзи ёшларнинг масъулиятсизлиги, ўз оиласини таъминлашдан бош тортиши, фарзандларини қаровсиз қолдираётганлиги каби иллатларга барҳам бериш мақсадида бир қанча таклифлар ўртага ташланди.

Шу билан бирга “Шаръий никоҳ” билан “Расмий никоҳ” ўртасидаги тафовут, улар орасидаги баъзи ноқулайликлар ҳам атрофлича ўрганилди. Шу ҳусусида диний соҳа вакиллари ва ФҲДЁ ҳодимлари ўзаро ҳамкорликда ишлашлари истиқболлари тан олиниб, бамаслаҳат ишлашга келишиб олинди.

Бу каби тадбирлар фақатгина пойтахтда эмас, Республиканинг барча минтақаларида амалга ошириладиган, оилалар мустаҳкамлиги йўлида барча имкониятлар ишга солинадиган бўлди.

 

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг