Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити нафаси (Фото)

0
670

Рамазон ҳайити – бир ой давомида покланган, раҳмат чашмаларидан қониб қувват олган қалбнинг шодлик айёмидир бу кун! Саратон офтобида рўзадор бўлиб, Аллоҳ амрини адо этишга шижоат кўрсатган покиза нафснинг нурли тажаллиси зоҳир бўлгувчи байрамдир бу кун!

vakillik.uz
vakillik.uz
“Ҳазрати Али” жоме масжиди

Сарвари Коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу байрамни аҳли оилалари, асҳобларга совға саломлар улашиб катта шодлик ила қарши олганлар. Ҳатто, эътибордан четда қолган бир етим мурғак қалби чўкмасин дея, уни муборак елкаларида миндириб, сайр қилдириб, бағоят хурсанд этганлар. Орзиқиб кутилгувчи байрам нафаси илк брор масжидлардан таралади. Шу боис Тошкент шаҳрида ҳам Ҳайит намозини адо кўтаринки руҳда адо этиш учун масжидлар жамоаси, ҳуқуқ тартибот идоралари, нодавлат ташкилотлар ходимлари бир оила бўлиб туну кун меҳнат қилдилар, намозхонлар учун барча қулай шарт-шароитларни яратиб бердилар.

muslim.uz
muslim.uz
muxlis.uz

15 Июнь, муборак Жума саҳаридан масжидларга отланган юртдошларимиз юз-кўзларида мамнуният билан байрам намозини адо этишга жойлашдилар. Имом-хатибларимиз барчани ушбу улуғ байрам билан қутлаб, тинч ва осуда юртда яшаётганимиз, хотиржам ибодатлар қилаётганимиз учун Яратганга такрор ва такрор шукроналар айтдилар. Шунингдек, ҳайит байрами фазилатлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу айёмни қандай ўтказганликлари хусусида маъруза қилдилар.

vakillik.uz
muxlis.uz

Жомеларга ташриф буюрган намозхонлар эмин-эркин ҳайит намозини адо этиб, бир-бирларини байрам билан самимий муборакбод этишди. Нуроний отахонларимиз ана шундай қутлуғ, фалак дарвозаси очилган дамларда юртга тинчлик-фаровонлик, дастурхонларга тўкинлик, қут-барака, келаси йил Рамазон ойларига ҳамда ҳайит кунларига бекаму-кўст етиб бормоғлигимизни сўраб дуолар қилишди.

vakillik.uz
vakillik.uz
vakillik.uz
vakillik.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг