Ҳайит арафасида ёрдамга муҳтож кишиларнинг муаммолари ҳал бўлмоқда!

0
327

Ҳазрат Навоий айтадилар:

Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон ўлса, обод айлагай.

Бир кишининг кўнглини олиш, дилига қувонч бахш этиш, Каъбани обод қилишдек мукаррам иш экан, бу имкониятни ҳеч биримиз қўлдан бермаслигимиз керак. Мана шундай муборак қутлуғ айёмлар арафасида давлат идоралари, мутасадди ташкилотлар, ҳокимликлар томонидан аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламлари холидан хабар олиниб, уларнинг бир неча йиллик армонлари муаммолари ҳал этилмоқда. Мана шу аслида яхшиликнинг, саҳоватнинг чин кўринишидир.

Куни кеча Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳар “Кўзи ожизлар” жамиятининг Маданият уйида жамият аъзолари билан дилдан суҳбатлашиш, уларнинг муаммоларини ўрганиб бартараф этиш мақсадида учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Турдикулов Шухрат Худойкулович иштирок этдилар.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Турдикулов Шухрат Худойкулович уларни муаммоларини бирма бир эшитиб, уларга ваколати доирасида амалий кўмак беришни маълум қилди.

Шунингдек, ушбу тоифа аёлларидан бири Чилонзор туманида яшовчи Имамова Лобар Нажимовна ниҳоятда шароити оғирлигини билдириб, коммунал тўловидан қарзини тўлашга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу фуқарони муаммосини ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатма бериб, масала жойида хал этилди.

Тадбир якунида жамият раиси Талъат Азимов кўрсатилаётган эътибор ва амалий ёрдамлар учун мутасадди раҳбарларга мамнуният билдириб, яқин ўртада бундай самимий суҳбат ташкил этилмаганлиги, жамият аъзолари ўтказилган дилкаш учрашувдан мамнун эканлигини маълум қилди. Жамият раиси яна кўзи ожиз, қўли гул чеварларни муносиб иш билан таъминлашда ёрдам беришни сўради.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг