Дин пешволаридан бири эдилар

0
1131

Мен илмига ва тақвосига ишонган Эшонбувалардан бири Анвар қори раҳимаҳуллоҳ вафот қилган куни тонгда кўзини уйқу элитган пайтда уни тушида оппоқ кийимларда ва оппоқ саллада кўрибдилар. Эрталаб менга телефон килиб Анвар қори раҳимаҳуллоҳни сўраб-суриштирдилар. Ҳали вафот этганлари ҳақидаги хабар тарқалмаган эди. Анвар қори раҳимаҳуллоҳнинг охирати хам обод эканлигини биз мана шу ҳақ тушдан умид қилдик!

Анвар қори раҳимаҳуллоҳ мусулмонларнинг диний пешволаридан бири эдилар. У киши динга бақадри имкон хизмат килган, диннинг ғамини еган илм аҳлларидан бири эдилар. Ўз даври учун жуда катта жасоратлар билан динга имкон қадар хизмат килдилар. У уиши кўрган кўргиликлар ва дардлар, у киши ҳақидаги тириклигида ва вафотидан кейин ҳам тўхтамаган бўлмағур ғийбат ва таъналар у кишининг гуноҳларини батамом тўккан бўлса керак, деб ишонаман.

Устозларимдан бири Шайх Дўстмуҳаммад Турсун раҳматуллохи алайҳи Анвар қори раҳимаҳуллоҳни кўп бора илиқ сўзлар билан эслаганларига гувоҳман: “Анвар қори раҳимаҳуллоҳ ҳар бора дадамни кўрганларида, “Қорақалпоғистонлик Эшон бувамлар”, деб хушчақчақлик билан қучоқ очиб кутиб олар ва кўришар эдилар…”

Аллоҳ Анвар қори раҳимаҳуллоҳни Ўз раҳматига олсин! Жойларини жаннатдан айласин, қабрларини равҳи райҳонларга тўлдирсин! Омин!

Ҳамидуллоҳ Беруний

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг