Йиғилишда Рамазон ҳайитига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди

0
247

Бугун, 13 Июнь  куни Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Тошкент шаҳар имом-хатибларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Муҳаммадбобур Йўлдошев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакили вазифасини бажарувчиси Раҳимберди Раҳмонов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов иштирок этди.

Раҳимберди Раҳмонов имом-хатибларни яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити байрами билан муборакбод этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 11 июндаги “РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА”ги Қарорини ўқиб эшиттирди. Мазкур Қарор ижроси юзасидан Рамазон ҳайитини юртимизда кўтаринки руҳда ўтказиш, юртдошларимизни  саҳоват, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларга тарғиб этиб, кишилар кўнглига байрам хурсандчилигини етказишда имом-хатибларнинг масъулиятли вазифаларини тушунтириб ўтилди.

Йиғиилшда сўз олганлар муборак Рамазон ҳайитини муносиб нишонлаш, Ҳайит байрами аввало масжидлардан бошланиши айтилиб, намозхонлар учун барча қулай шарт-шароитларни ҳозирлашга жиддий эътибор қаратилиши лозимлиги белгиланди. Бу борада масжидларда ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидимиология талаблари шартига тўлақонли жавоб беришга, масжидларда ўрнатилган видеокамераларни мунтазам ишлашини назорат қилиш, навбатчилик кунларида, арафа кунида имом-хатибнинг шахсан ўзлари огоҳ бўлиб, ўзгаларни ҳам хушёрликка даъват этиш юзасидан келишиб олинди.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг