Бугунги сўнгги хатмоналар савоблари марҳум Анвар қори Турсуновга бағишланади

1
2225

Бугун сўнгги таровиҳ, сўнгги хатмона… Бир ой мобайнида масжидларимиз намозхонлар билан, ихлоси баланд покиза қалб соҳиблари билан тўлиб тошди. Қуръони карим диёримиз узра таралиб, Аллоҳ раҳматлари ёғилиб турди. Роббимиздан сўраймизки, Рамазондан кейин ҳам ана шу иймон тантанаси қалбларимизда, ҳаётимизда, хонадонимизда, масжидларда давом этсин. Умримиз ҳам худди рўза каби солиҳ амал, сабр-матонат ва якуни хурсандчилик онлари бўлсин!

Бугун қайси манзилда бўлманг, дуо қилинг азизлар, ҳар йили Рамазонда масжидларга файз бериб, хатмоналарда жўшиб мавъизалар қилувчи, Қуръонни севувчи, қориларни севувчи, худдики бугун ҳам ўзларининг янги ваъзларига бизларни интиктираётган устоз Анвар қори домла ҳақларига…

Дуо қилинг азизлар, Рамазонда ибодатларини биз каби ҳузур-ҳаловатда ўтказа олмаган, балки, қўрқув ва таҳликада ўтказган, ифторликка егулиги бўлмаган, яқинларидан жудолик хабарини эшитган баъзи мусулмон халқлар ҳаққига дуо қилингки, келгусида йили улар ҳам биз каби осойишта осмон остида ибодат қила олсинлар. Ҳайитни байрам қила олсинлар, болалар юз-кўзларидаги ғамгинлик, таналаридаги дардларга Аллоҳ шифо ва шодлик ато этсин! Ёмонларга Ўзи кифоя қилгувчидир.

Бу кеча дуо қилинг азизлар, жонажон ватанимиз, бағрикенг халқимизни Аллоҳ ҳифзу ҳимоятида сақласин. Доимо ана шундай саодатли кунлар, мунаввар кечаларда завққа тўлиб, бирдам ва аҳил бўлиб ибодат қилиш бахтини Тангримиз насиб эсин!

Бугун 13.06.2018 санасида Тошкент шаҳрининг қуйидаги сўнгги масжидларида Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:

1. “Катта қозиробод” жоме масжиди.
(Чилонзор тумани, Катта Қозиробод маҳалласи, Чилонзор кўчаси, 82а-уй. Мўлжал: “Бунёдкор” стадиони.)
Масжид имом-хатиби: Юнусов Абдуқаҳҳор
Қорилар: Мирзаев Шамсиддинхон Мухаммадулло ўғли, Нурмухаммедов Алишер  Ражаб ўғли

  1. “Фирдавс” жоме масжиди.
    (Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Боғкўча маҳалласи 21а-уй. Тел.: +998 71 242 25 08, +93 539-72-33)
    Масжид имом-хатиби: Сатторов Бахтиёр
    Қорилар: Рахмонберди Абдулазиз Рустамжон ўғли

3. “Маҳкамбой ҳожи ота” жоме масжиди.
(Манзил: Учтепа тумани, Оқшом кўча, 25А-уй. Тел. :+998 71 228-63-35, +98 367-59-60)
Масжид имом-хатиби: Зокиров Ҳабибуллоҳ
Қорилар: Мирзақулов Ғайрат Шербаевич, Саипов Баходир Юлдашевич, Йўлдошев Муҳаммадамин Шуҳрат ўғли.

4. “Нўғойқўрғон” жоме масжиди.
(Сирғали  тумани, Нўғойқўрғон маҳалласи, Султонхўжанов кўчаси 34-уй. Тел: +998 71 215 84 70, +90 946-68-71)
Масжид имом-хатиби: Қултоев Ёрқинбек
Қорилар: Уралов Мансур Уролович, Муртазаев Аҳлиддин Абдумажид ўғли

5. “Омина” жоме масжиди.
(Манзил: Юнусобод тумани, Обод маҳалласи, Ўртасарой кўчаси 30 уй. Тел.: +90 374-28-07)
Масжид имом-хатиби: Ҳамидов Маъруфхўжа
Қорилар: Обиджонов Машҳурбек, Шодиев Юсуф

6. “Қатортол” масжиди.
(Манзил: Чилонзор тумани, 2-Қатортол маҳалласи, Машраб 1-тор кўчаси, 2а-уй. Тел. : +998 93 509-17-27)
Масжид имом-хатиби: Алимов Аброр
Қорилар: Алимов Аброр Афзалжонович

7. “Иброҳимбой ва Орифжонбой” масжиди.
(Олмазор тумани, «Гузар боши» маҳалласи, Ҳуррият кўчаси 23-уй.  Тел. : +90 935-56-38, +97 711-12-48)
Масжид имом-хатиби: Холмурзаев Элмурод
Қорилар: Жўрабоев Икромжон Абдуллажон ўғли, Холиқов Мансур Қўчқоралиевич, Турғунбоев Абдулло Бахтиёр ўғли

8. “Салом” масжиди.
(Манзил: Олмазор тумани, Зарқайнар кўча 74-уй. Тел: +998 98 570 12 22)
Масжид имом-хатиби: Камолов Музаффар
Қорилар: Азимов Дилмурод Неъматович, Аминов Муҳаммадисмоил Раҳматуллоҳ ўғли, Давлатов Ҳикматуллоҳ Нормўминович, Худойбердиев Фаррух Аманкелдиевич.

Хатми Қуръон савоблари таниқли олим, марҳум устоз Анвар қори Турсуновга бағишланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

1-изоҳ

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг