Қадр кечаси Хатмоналари (Фотомақола)

0
444

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган бошқа бир ҳадисда эса: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Лайлатул Қадрни Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ кунларида кутинглар, деб айтдилар”, – дедилар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Қуръон Лайлатул Қадр кечасида, Рамазон ойида дунё осмонига бир йўла нозил қилинган. Сўнгра бўлиб-бўлиб тушириилган”. (Табароний ривояти).

“Хўжа Аламбардор” жоме масжиди

Муборак Рамазон ойининг 27 кечаси пойтахтимизнинг марказий масжидларида Қуръони карим хатми ниҳоясига етди. Салкам бир ой қалбларни нурга тўлдирган, доимо ўзининг бетакрор жозибасига чорлаган  Аллоҳ таолонинг инсониятни ожиз қолдирувчи ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ БУЮК МЎЖИЗАСИ Қуръони мажиднинг сўнгги поралари, сўнгги суралари ўқилди.

“Хўжа Аламбардор” жоме масжиди
“Мирза Юсуф” жоме масжиди

Рамазондаги хатми Қуръонлар ҳам навбатма-навбат тугаб бормоқда. Куни кеча пойтахимизнинг бошқа масжидлари қатори марказий масжидлар: “Хўжа Аламбардор”, “Мирза Юсуф” жоме масжидларида ҳам Қуръони карим хатмонаси бўлиб ўтди.

“Мирза Юсуф” жоме масжиди
“Хўжа Аламбардор” жоме масжиди

Каломуллоҳни бошдан то охиригача қалбларда завқ билан, Қуръонга тўймасдан ўқиган, эшитган мўминлар хатмонага, яъни унинг якунига ўзгача ҳозирлик кўрадилар. Кеча оқшом ҳам ушбу жомеда намозхонлар сони ҳар қачонгидан кўпроқ бўлди. Масжид жамоаси ҳам бу муборак тадбирга алоҳида тайёргарлик ишларини олиб бордилар. Масжид имом-хатибиларининг таклифларига биноан кўплаб уламолар, имом-хатиблар масжид жамоатини Қуръон байрами билан табриклагани ташриф буюрдилар. Бу улуғ кечанинг фазли, даражотлари ҳақида зарур мавъизалар қилдилар.

 

“Хўжа Аламбардор” жоме масжиди
“Хўжа Аламбардор” жоме масжиди
“Хўжа Аламбардор” жоме масжиди

“Хўжа Аламбардор” масжидида хатми Қуръонни ҳофизи Қуръонлар: Ғойибов Мақсуджон, Нўмоновжонов Муҳиддин, ва Муҳсинов Мўминжон қорилар, “Хўжа Аламбардор” масжидида эса Ҳусанов Абдулқодир, Сайфуддинов Абдуқодир ва  Ҳамидов Садриддин қорилар 27 кун давомида тартил билан, гўзал савт билан ўқиб бердилар.

“Хўжа Аламбардор” жоме масжиди
“Мирза Юсуф” жоме масжиди

Хатми Қуръон сўнггида, дуолар қабул бўладиган онларда қори хатми Қуръон дуоларини ўқий бошлади. Бутун жамоат қалби билан дуоларга қўшилиб Оламлар Парвардигорига юзланди, илтижо, истиғфор кўз ёшлари шашқатор қалқиди.

“Хўжа Аламбардор” жоме масжиди
“Хўжа Аламбардор” жоме масжиди

Намоз тугади. Бироқ, кишилар жойларини тарк этаётганлари йўқ. Бу оқшом уларнинг дилларида Роббиларидан сўрайдиганлари дарё бўлиб оқмоқда. Дуолар мустажоб бўлгувчи онларда оламлар Парвардигорига покиза қалб ила юзланиб, муножот қилмоқдалар. Аслида бу манзараларни сўз ила таъриф этиб бўлмайди…

Алҳамдулиллаҳ, юртимиз тинч, кундан-кунга яхшиликлар зиёда бўлиб бормоқда. Ана шундай ўлкада ибодатда, дуода бардавом қилган Тангримизга беҳисоб шукроналарни айтамиз! Халқимизга, юртимиз осойишталигига кўз тегмасин! Омин!

“Хўжа Аламбардор” жоме масжиди
“Мирза Юсуф” жоме масжиди

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг