Тошкент шаҳридаги 11 Июнь кунидаги Хатмоналар

0
1466

Бугун 11 Июнь, Муборак Рамазон ойининг ғанимат ўтиб бораётган 26-кунларидир. Бу кеча Рамазоннинг охирги ўн кунлигидаги тоқ кечаларидандир. Саҳиҳ ҳадис билан Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлиги тоқ кунларидан изланлар”, дея марҳамат қилганлар. Тошкент шаҳридаги кўплаб жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.

Бугун 11.06.2018 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:

1. “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди. 
(Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Янгиобод маҳалласи, Камолон кўчаси 7-уй. Тел.: +998 71 227 09 83, +97 450-74-67. Масжид расмий веб-сайти: www.kamolon.uz)
Масжид имом-хатиби: Раҳмонов Раҳимберди
Қорилар: Ғойибов Мақсуджон Ҳомидович, Нўмоновжонов Муҳиддин Раҳмонжонович, Муҳсинов Мўминжон Бахтиёр ўғли.

2. “Мирза Юсуф” жоме масжиди.
(Манзил: Юнусобод тумани, “Бодомзор” маҳалласи, Боғишамол кўчаси 98-уй.  Тел. :+998 71 234 17 28, +94 666-25-80)
Масжид имом-хатиби: Сайфуддинов Раҳматуллоҳ
Қорилар: Ҳусанов Қодиржон Нематжонович, Сайфуддинов Абдуқодир Раҳматуллоҳ ўғли, Ҳамидов Садриддин Маҳмудхон ўғли.

3. “Алибек” жоме масжиди.
(Бектемир тумани, Ҳусайн Бойқаро кўчаси 1-уй. Тел. :+91 165-40-56)
Масжид имом-хатиби: Халилов Искандар
Қорилар: Норматов Нажмиддин Мерзақулович

4. “Маъруф ота” жоме масжиди.
(Сирғали тумани, Чоштепа 3-тор кўчаси, 3-а уй. Тел.: +998 71 287 60 65, +90 952-28-87)
Масжид имом-хатиби: Мўминов Нўмон
Қорилар: Зуфаров Қутбиддин Нуриллаевич

5. “Тинчлик” жоме масжиди.
(Манзил: Чилонзор тумани, ”Тинчлик” маҳалласи, И.Усмонов кўчаси 17-уй. Тел: +998 71 271 32 68, +93 504-91-92)
Масжид имом-хатиби: Шонеъматов Шукуржон
Қорилар: Туйғун Иброхим Жахонгир ўғли, Мухсимов Шоюсуф Шоахрор ўғли

6. “Имом Аъзам” жоме масжиди.
(Яшнобод тумани Висол кўчаси, 90А уй. Телефон: +998 71 283 00 48, +90 950-17-79.)
Масжид имом-хатиби: Абдусатторов Абдулазиз
Қорилар: Ходжаев Неъматулла Сатволдиевич, Шукруллаев Муҳаммадбобурхон, Абдувалиев Жалолиддин Абдувоҳид ўғли.

7. “Аҳмад Яссавий” жоме масжиди.
(Манзил: Яшнобод тумани, Ахмад Яссавий маҳалласи, Ховос 1-тор кўчаси 49-уй. Телефон: +998 71 283 59 50, +93 565-12-05)
Масжид имом-хатиби: Хушвақтов Алимардон
Қорилар: Ҳусниддинов Зуҳриддин Нуриддин ўғли, Султонмаҳмудов Абдулмажид Абдурашид ўғли.

8. “Холид ибн Валид” (собиқ “Янгиобод”) жоме масжиди. 
(Манзил: Яшнобод тумани, К.Худойбердиев маҳалласи Чилон ота кўчаси 17-уй.  Тел: 298-24-14, +97 710-65-74, +90 998-80-65)
Масжид имом-хатиби: Дадашев Дониёр
Қорилар: Акбаров Имияминжон Иминжонович, Аброров Абдулбоқий Абдусамий ўғли, Аброров Абдулҳаким Абдували ўғли.

9. “Абу Ҳанифа” жоме масжиди.
(Манзил: Учтепа тумани, Ўрикзор маҳалласи, Зарафшон кўчаси,15-уй. Тел.:+998 71 274 66 61, +97 764-12-22)
Масжид имом-хатиби: Алихонов Муҳаммадамин
Қорилар: Рашидов Ахмадхон Хамидович, Халимбеков Анасхон Хайрулло ўғли, Хайитбоев Мухаммадали.

10. “Азиз ота” жоме масжиди.
(Учтепа тумани, Учтепа кўчаси 54-уй.  Тел.:+998 71 247 76 16, +93 506-47-02 )
Масжид имом-хатиби: Болбеков Ботир
Қорилар: Исломов Баҳодир Абдуғаффор ўғли

11. “Яҳё қори” жоме масжиди.
(Шайхонтоҳур тумани, “Обиназир” маҳалласи, Шомаҳмудов кўчаси 50-уй. Тел.:+90 949-25-93)
Масжид имом-хатиби: Умуртоев Дилшодбек
Қорилар: Абдуллаев Абдулбосит Акбаржон ўғли, Қосим Абдулло Мирабзал ўғли, Тўлаганов Ҳожиакбар Баҳодир ўғли.

12. “Исматулло ҳожи” масжиди.
(Манзил: Олмазор тумани, “Истиқлол” маҳалласи, Тарих тор кўчаси 32-уй. Тел.: +99890 944-42-70)
Масжид имом-хатиби: Мирзакаримов Саидғаффор
Қорилар: Абдуллаев Шавқиддин Илҳомжон ўғли

Хатми Қуръондан кейинги дуолар мустажобдир. Рамазоннинг энг баракотли онларини қўлдан бой берманг азизлар.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг