Зиёратчиларимиз “Масжидун Набавий”далар

0
502

Муборак Рамазон ойида “Умра. Ёз-2018” дастури доирасида 1546 нафар юртдошимиз умра зиёратини адо этишлари режалаштирилган. Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизматининг хабар беришича, 31 Май куни юртимиздан Умра зиёратига йўл олган дастлабки зиёратчилар гуруҳи Мадинада “Масжиди Набавий”дан 100-150 метр масофада жойлашган “Мааса ал-Бустон” меҳмонхонасига жойлашдилар.

 

 Ер юзидаги уч муқаддас ва азим масжидлардан бири “Масжудун Набавий”да, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак равзаларини зиёрат қилиб, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга халқимиз, юртдошларимизнинг саловоту саломларини етказдилар.

Бугун, 3 июнь куни зиёратчиларимиз мўътабар манзилларни зиёрат этишда давом этмоқдалар. Улар ислом тарихидаги машҳур жой, Уҳуд тоғида бўлдилар ва айни дамда икки қиблали масжид – “Масжидул қиблатайн” га йўл олганлар. Сўнг Ислом тарихида тақво асосига қурилган илк масжид сифатида эътироф этилувчи “Қубо” масжидига зиёратни давом эттирадилар.

 

Эслатиб ўтамиз, зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кеча – 4 кундуз бўлиб, бу ердаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилгандан сўнг Макка шаҳрига йўл оладилар.

Барча зиёратчилар соғ-саломат ўз ибодатларини давом эттиришмоқда.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг