Яманда Рамазон қандай ўтади?

0
297

Яманда бозор-ўчоқ ишларини фақат аёллар бажарадилар. Асосан, байрам учун тайёргарликлар ва озиқ-овқатни сотиб олиш ишлари, бу муқаддас ойда майда-чуйда ишларга чалғимаслик учун, Рамазон киришидан аввал бажарилади.
Маҳаллий халқ ичида, бу байрам тонг отгунича нишонланади.

Барча масжидлардан дуо қилаётган аёл ва эркакларнинг овозлари эшитилиб туради. Яманликлар меҳмонга бориб, бу муқаддас ойнинг кириб келиши билан бир-бирларини муборакбод этадилар. Одамлар, то сахарлик вақтига қадар масжидда, Муқаддас Қуръонни мутолаа қилиб ўтирадилар.

Яман анъаналарига кўра, сахарлик таомини бир идишга солинган нон, пиширилган сут ва сариёғ ташкил этади. Тамадди қилиниб, одамлар уйқуга кетадилар. Рамазон ойида, шаҳар ва қишлоқларда, хаёт фақат кеч кирганда қизғин тусга кира бошлайди. Қуёш ботгач, мусулмонлар рўзаларини очадилар. Ифтордан сўнг одамлар масжидларга бориб, таровиҳ намозларини ўқийдилар ва ундан сўнг, ўз иш жойларига қайтадилар. Мени лол қолдирган нарса шуки, рўза ойининг шароитига қарамай одамларнинг иш қобилиятларини йўқотмасликларидир!

Ифтор вақтида, кўчаларда, озиқ-овқат ва ширинликлар сотиладиган савдо шаҳобчалари кўпаяди.

Рўзанинг мақсади –  одамларни нафақат интизомга ўргатиш, балки инсонларнинг одоб-аҳлоқларининг яхши томонга ўзгаришида. Мусулмонларнинг ҳаёлларида фақат Аллоҳ Таоло ва Унга хизмат қилишдир. Рамазон ойи – ўзини ичидан камолотга етказиш, Яратганга содиқ бўлиш, савобли ишларни кўпайтириш ва ўз интизомини тўғирлаш ойидир.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг