Отинойилар саҳоват ишларида фаол бўлмоқдалар

0
761

Муборак Рамазони шариф ойи меҳр-оқибат ва саҳоват ойидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида бошқа ойларга нисбатан эзгу ишларда, хайру саховатда зиёда бўлар эдилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Рамазон ойида шамолдан ҳам сахийроқ бўлиб кетар эдилар. Бу ойда меҳрга муҳтож, касалманд  ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга кўмаклашиш айни динимиз кўрсатмалари ва миллатимизга хос бўлган фазилатлардан ҳисобланади. Халқимизнинг саҳоватпешалиги, меҳр-оқибатлилиги, айни динимиз кўрсатмаси билан чамбарчас боғлиқдир.

Аллох таоло шундай марҳамат қилади: Аллоҳ йўлида молларини эҳсон қилувчилар (савобининг) мисоли гўё бир донга ўхшайдики, у ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқаради. Аллоҳ хоҳлаган кишиларга (савобини) янада кўпайтириб беради. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдон зотдир” (Бақара сураси 261-оят).

 Ушбу оятда бандаларни қилаётган хайр-эҳсонлари Аллоҳ таоло томонидан савоби етти юз баробар ва ундан зиёда бўлиши хабари берилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Садақаларнинг энг яхшиси Рамазон ойида қилинган садақадир”, деганлар. Шунга кўра закот ва нафл садақаларни ҳам Рамазон ойида адо этиш янада фазилатлидир.

Шунга мувофиқ, Тошкент шаҳри отинойилари ҳам маҳаллаларда турли тадбирларда Рамазон ойининг фазилатлари, Аллоҳ таоло бу ойга берган ҳар бир кунлик ажру мукофотлар, силаи раҳмдаги мақталган хислатлар, фақирларга, муҳтожларга, имконияти чекланган инсонларга ҳайру сахоавт қилишнинг улуғ даражотлари тўғрисида маърузалар қилиб, ўзлари ҳам саховат ёрдамларини бериб келмоқдалар. Отинойиларимиз ушбу муборак ой давомида эҳтиёжманд хонадонлар, мактаб интернатлари, шифохоналар, Меҳрибонлик уйларида бўлиб, жами ўн беш миллион дан ортиқ сўмлик  моддий ёрдам кўрсатдилар.

                                                                         О.Неъматова
М.Улуғбек тумани бош отинойиси

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг