Инфографика: Дунёнинг турли нуқталарида рўзадорлик вақтлари

0
577

Рамазон ойи кириб келиши билан дунё мусулмонлари тонг саҳардан то кун ботгунга қадар рўза тутишади.

Сўнгги йилларда Рамазон ёз фаслига тўғри келиши натижасида, шимолий яримшардаги мамлакатларда рўза узун кунлар ва иссиқ об-ҳаво шароитида, жанубий яримшар мамлакатларида эса аксинча, қисқа ва салқин қиш кунларида ўтмоқда.

Маълумки, қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақти алмашиб тургани сабабли, Рамазон рўзаси вақти ҳам шунга мос равишда ўзгаради.

Шимолий яримшарда Рамазон баҳорда бошланиб, ёзда тугаётганини инобатга оладиган бўлсак, рўза вақти ой охирига қадар узайиб боради. Жанубий яримшарда эса куз фаслидан қишга қараб бораётгани сабабли, оғиз ёпиқ бўладиган вақт қисқариб бораверади.

Айни пайтда, чекка шимолда жойлашган давлатларда истиқомат қилувчи мусулмонлар рўзани 20 соатдан ортиқ вақт давомида тутишларига тўғри келмоқда. Гренландия ороли эса бу борада рекорд ўрнатади, унинг аҳолиси рўза тутадиган бўлса, 21 соат (!) давомида оғзи ёпиқ бўлишига тўғри келади. Норвегия ва Финляндияда эса бу кўрсаткич 20 соатга тенг.

Чекка жанубда жойлашган мамлакатларда эса аксинча, кунлар қисқа ва салқин бўлиши натижасида рўза вақти ҳам узун эмас. Хусусан, Чили жанубида истиқомат қилувчи мусулмонлар атиги 10 соат рўза тутади. Австралия жануби, Жанубий Африка, Аргентина жануби ва Янги Зеландия аҳолиси учун ҳам Рамазон ойи енгил келган. Улар 11,5 соат давомида оғзи ёпиқ бўлади.

Қуйида дунёнинг баъзи мамлакатларида рўзанинг узунлиги борасида тахминий маълумотларни олишингиз мумкин:

Манба:kun.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг