Фазли улуғ кеча

0
374

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар, сиздан аввалгиларга фарз қилингани каби сизларга ҳам, рўза фарз қилинди, шоядки тақво қилсангиз”. (Бақара сураси, 183-184 оят).

Маълумки, фаришталар емоқ, ичмоқ ва бошқа ҳожатлардан ҳоли қилиб, нурдан яратилган. Инсонга улардан фарқли ўлароқ нафс берилди. Кимки Рамазон ойида Аллоҳдан қўрқиб, рўза тутса, яъни ейиш, ичиш ва бошқа хожатлардан тийилса, Аллоҳнинг наздида фаришталардан устун бўлади.

Рамазон ойида бир кеча борки, у “Лайлатул қадр” кечасидир. Бу кечага атаб Аллоҳ таоло қадр сурасини биз бандаларга кечанинг муҳимлигини билдириш учун. нозил қилди.Аллоҳ таоло Қадр сурасида:

  1. “Албатта, биз Қуръонни Лавҳул маҳфуздан биринчи осмонга қадр кечасида нозил қилдик.
  2. Эй Муҳаммад қадр кечаси нима эканлигини нима англатур?!
  3. Қадр кечаси минг ойдан яхшидир.
  4. У кечада фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвадигорининг изни билан йил давомида қилинадиган барча ишлар режасини олиб, осмондан ерга тушадилар”.

Маълумки, Жаброил алайҳиссалом Одам алайҳиссаломдан то Пайғамбаримиз Муҳаммад (сав)гача бўлган барча пайғамбарларга ваҳий олиб келганлар. Жаброил алайҳиссалом Муҳаммад (сав) вафотларидан кейин дунё осмонига фақат Лайлатул қадр кечасида тушадилар. Шунинг учун ҳам бу кеча минг ойдан яхшироқдир.

Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинади: “Набий (сав) айтадилар: “Сизга Муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизларга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилур, унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур, унда ўзбошимча шайтонлар  кишанланур. Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшироқдир.Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ маҳрум бўлибди”, дедилар. (Насоний ва Байҳақий ривояти)

Аллоҳ барчамизга Рамазон рўзасинитутишликни ва қадр кечаси савобидан маҳрум бўлиб қолмасликни насиб қилсин.

                                                                            Нодира Султонова
Бектемир тумани отинойиси

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг