Дубайда Рамазон қандай ўтади?

0
682

Араб дунёсининг энг космополит шаҳри бўлмиш ва турли аҳолининг йиғиндиси истиқомат қилувчи – Дубайда муборак Рамазон тенг равишда хам диний, хам маданий воқеадир. Айнан шу кунларда, кўпгина мусофир меҳмонлар учун бу ердаги маҳаллий маданиятга яқинлашиш имконияти туғилади.

Рамазон руҳияти хамма ерда сезилади. Дубайнинг бадиий суратлар галереясида, араб ва европа рассомлари ва фотосуратчиларининг Рамазон мавзусига оид кўргазмалари очиқ бўлади. Энг катта Dubai World Trade Centre марказида ислом маданияти ва анъаналари ҳақида тадбирлар ўтказилади. Болалар учун эса, махсус майдонларда ёрқин Modhesh World номли фестиваллар ўтказилади.


Кечалари шаҳар кўчалари, ҳуфтон намозига азон айтилганидан сўнг бўшаб қолади. Дубайнинг эски шахар томонида ифтор вақти кирганини билдирувчи 60-йилларнинг замбаракларидан ўқ отилиб, хабар берилади. Бу анъана Мисрдан одат бўлиб кирган.

Рамазон ойида мусулмонларга замонавий технологиялар ёрдамга келадилар. Смартфон эгалари Рамазон ойи учун кенг кўламда ишлаб чиқилган махсус мобил иловаларни ўрнатадилар.

Рамазонда Дубайга ташриф буюрувчи сайёҳларни кўчалар ва биноларининг гўзал безаклари лол қолдиради. Кечқурунлари уларнинг ичидан ҳоҳлаганлари ифтор дастурхонларига мархамат қила оладилар.



Бутун шаҳар бўйлаб, шом намозига азон айтилиши билан баробар, ифтор учун махсус тайёрланган шарқ ва араб таомлари тортилган дастурхонлар ёзилган чодирлар ўрнатилган. Дубайнинг нуфузли меҳмонхоналари эса саҳарлик ва ифторлик учун таклиф қилинадиган, ғайриоддий менюлари билан ўзаро мусобақалашадилар.Шу билан бирга туристларни кун давомида жамоат жойларида ейиш ва ичишдан ўзини тийиб туриши, Рамазонга ҳурмат билдириш хақида огоҳлантириш ва тушунтириш ишлари ҳам олиб борилади.

info.islom.uz маълумотлари асосил тайёрланди

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг