Уммат бахти: Туркияда Расулуллоҳнинг ридолари ва мўйи мубораклари намойиш этилди

0
773

Муборак Рамазон ойи муносабати билан Туркиянинг Истанбул шаҳрида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ридолари ва мўйи мубораклари “Ҳирқаи Шариф” масжидида кўргазмага қўйилди. Бу ҳақда muslim.uz хабар бермоқда.

Манбада ёзилишича, минглаб одамлар муборак нарсаларни кўриш учун келишмоқда. Аслида, йил давомида минглаб одамлар Туркиянинг турли жойларидан мазкур ёдгорликларни томоша қилиш учун ташриф буюришади.

Маълумот учун, Расулуллоҳга тегишли ридо XVII аср бошларида Ал-Қароний оиласидан бўлган Султон Аҳмад I га берилган. 1848-1851 йилларда ёдгорликни сақлаш учун Султон Абдулмажид I нинг буйруғига асосан Ҳирқаи Шариф (муқаддас ридо) номли махсус масжид барпо этилган. Ёдгорлик 8 бурчакли идишда, қизил порфирдан ишланган меҳроб ортида сақланади.

Эслатиб ўтамиз, кўргазма арафа куни пешин намозидан сўнг ёпилади.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг