«Қуръони Карим» ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси» китоби қайта нашрдан чиқди

0
908

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси» номли китоблари қайта нашрдан чиқди. Бу ҳақда “Ҳилол нашр” маълум қилди.

Мазкур китоб – китобхонларимиз томонидан мамнуният билан кутиб олинган «Тафсири Ҳилол»нинг қисқартирилган, махсус нашри бўлиб, унда фақат оятларнинг асли ҳамда маъноларнинг ўзбекча таржимаси берилган. Бу эса Қуръони Каримни тиловат қилувчилар учун қироат давомида оятларнинг мазмуни билан ҳам танишиб бориш имконини беради.

«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси»нинг муқаддимасидан унинг ушбу нашрнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида кенг маълумот олишингиз мумкин.

«Қуръони Карим» ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси китобини «Hilol» нашриёт-матбааси дўконларидан харид қилиш мумкин

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг