Чемпион болаларга ифторлик дастурхони ёзилди

0
590

Москва шаҳрида ўтказилган Футбол бўйича Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ғолибликни қўлга киритганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Жамшид Асадов шогирдлари ушбу турнирда ҳақиқий матонат кўрсатиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя этишнинг уддасидан чиқишди.

Қўлга киритилган бундай муваффақият “Локомотив” профессионал футбол клуби раҳбарияти ва ҳодимларини ҳам бефарқ қолдирмади. Зеро “Локомотив” ПФК жорий йилдан буён Тошкент шаҳрида жойлашган 23-сонли меҳрибонлик уйи футбол жамоасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларга ҳомийлик қилиб келмоқда. Мундиалда иштирок этган терма жамоамиз ўзагини ҳам ушбу меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ташкил этишди. Бу ҳақда “championat.asia” нашри хабар берди.

Муборак Рамазон ойи давом этаётган ушбу қутлуғ кунларда “Локомотив” ПФК Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ифторлик дастурхони ёзди. Бугун терма жамоамиз вакиллари “Локомотив” стадионига ташриф буюришди. Улар клуб қароргоҳида “Локомотив” асосий таркиби футболчилари ҳамда мураббийлари билан суҳбат қуриб, Жаҳон чемпионати таассуротлари билан ўртоқлашишди. Катта акалари эса ушбу ёш футболчиларга келажакда улкан муваффақиятлар тилашди.

Мавзуга доир: Кун қаҳрамонлари. Ўзбекистонлик болалар жаҳон чемпиони бўлишди

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг