“Минор” масжиди имом ноиби АҚШ да хатми Қуръон ўтказмоқда

0
1502

Ўзбек қорилари хориж масжидалирда таровеҳ намозларини адо этиб бермоқда.

Бир неча йиллардан буён хориж давлатлари диний идораларидан келган таклифлар асосида қориларимиз чет мамлакатларида диний-маърифий тадбирларда иштирок этиб, таровеҳ намозларида хатми Қуръонларни адо этиб бермоқдалар.

ЎМИ Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йил Рамазон ойида ҳам қориларимиз бир қанча давлатларга, хусусан, АҚШ, Россия, Украина каби мамлакатларга жўнаб кетишган.

АҚШнинг Нью Жерси штати Довер шаҳрида Туркистон – Америка жамияти мавжуд. Мазкур жамият 1958 йилда тузилган бўлиб, ҳозирда Абдуллоҳ Хўжа жаноблари раислик қиладилар.  Жамиятнинг расмий таклифига биноан Тошкент шаҳар “Минор” жоме масжиди имом ноиби Муроджон қори Кабиров АҚШга жўнаб кетди. У ерда қоримиз насиб бўлса Рамазон ойи давомида мусулмонларга таровиҳ намозида 26 кунлик хатми Қуръон қилиб берадилар ҳамда диний – маърифий суҳбатлар ўтказадилар.

http://vakillik.uz
http://vakillik.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг