“Muslim Radio” интернет радиоси фаолият бошлади

0
558

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиинг хабар беришича,  muslim.uz порталида “Muslim Radio” интернет радиоси муборак Рамазон ойининг биринчи кунидан ўз фаолиятини бошлайди.

Интернет радиода сизга манзур ва манфаатли бўладиган мавзуларда маърифий суҳбатлар, дунёга машҳур қорилар ва юртимиз ҳофизи Каломларининг гўзал тиловатлари ҳамда “Минг бир ҳадис”, “Қуръони карим маънолари таржимаси”, “Аёллар саҳифаси”, “Онлайн дарслар”, “Зиёратгоҳлар”, “Саволларга жавоблар”, “Кун янгиликлари” ва “Аудио китоб” каби кўплаб рукнларда эшиттиришларни тинглаб баҳраманд бўласиз. Ушбу онлайн радио барчамизга муборак бўлсин!

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг