Хушхабар! “Умар ибн Хаттоб” сериали MilliyTV орқали намойиш этилади!

0
3468

“Умар ибн Хаттоб! Ислом осмонида порлаган ёрқин юлдуз. Қалби иймон нурига лиммо-лим тўлган, Ҳақ таолонинг ҳақиқий қули! Унинг муҳаббатида шубҳа, ишончида гумон, қатъият ва жасоратида чегара йўқ!”

Аввал хабар берилганидек, “Умар ибн Хаттоб” сериалини телевидение орқали намойиш этиш устида иш бошланган эди.

 azon.uz манбасининг хабар беришича, MilliyTV бу борадаги барча расмиятчиликларни якунлади ҳамда муборак Рамазон ойида юртдошларимиз мазкур телеканал орқали улуғ саҳоба, амирул мўминин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳаётлари ҳақидаги сериални кўришлари мумкин.

Маълумотларга кўра, сериал ифторлик вақтига яқин, соат 19.00 да эфирга узатилади.

Умид қиламизки, ушбу сериални кўрган барчаларимизнинг қалбимиз нурга тўлсин. Кўрганларимизга, эшитганларимизга амал қилишни Аллоҳ насиб этсин.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг