Эргаш Рустамов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

0
1891
vakillik.uz

Аввал хабар берганимиздек, бугун 14 Май куни Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Тошкент шаҳар имом-хатибларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда муборак Рамазон ойига тайёргарлик ишларини якунлаш, бу ойни динимиз кўрсатмалари ҳамда азалий анъана ва қадриятларимиз руҳида ҳар томонлама муносиб ўтказиш масалалари кўрилди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ҳозирда бетоб бўлиб турганликлари сабабли Рамазон ойида диний сохада айни иш ҳажмининг ортиши, кўплаб тадбирлар ва хайрли лойиҳаларда масъуллик юклатилиши муносабати билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Эргаш Рустамовни вақтинча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланлаш тўғрисидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий ҳазратларининг буйруғи ўқиб эшиттирилди.

Маълумот учун: Эргаш Рустамов 1959 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. 

1996 йилда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган;
1996-1997 йй. – Тошкент ислом институти проректори вазифасида ишлаган;
1996-2012 йй. – Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Собитхон ҳожи” масжиди имом-хатиби;
2006-2010 йй. – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари;
2012-2017 йй. – Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилояти вакили, Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби
2017- йилдан  – Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари ва Чилонзор туманидаги “Собитхон ҳожи” жоме масжиджи имом хатиби вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

Биз устозимиз Анвар қори домла Турсуновнинг дардларига Аллоҳ таолодан мукаммал шифо сўраб, тез орада соғайиб, халқимизга яна ислом маърифатини таратишларини, серқирра илмлари ва бой тажрибалари билан кўп йиллар динимизга хизмат қилишларини тилаб қоламиз.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг