Ўзбекистонда Рамазон ойи 17 май куни бошланади

0
474

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси мажлислар залида юртимизга Рамазон ойи кириб келиши ва уни тартибли ўтказиш бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан, ЎМИ раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур, имом-хатиблар, журналистлар ва диний таълим муассасалари ходимлари иштирок этишди.

«Kun.uz» манбаси хабар беришича, йиғилишда Рамазон ойи фазилатлари ҳақида гаплашилди, ифторлик масаласида кимўзарга беллашмаслик сўралди.

Шайх Абдулазиз Мансур томонидан Астраномия институти илмий хулосаларига асосан Рамазоннинг биринчи куни 17 май куни бўлишини эълон қилган. Бу эълон бугун жума намозида имом-хатиблар томонидан аҳолига етказилади.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг