Қримда «Хуш келдинг, Рамазон!» байрам тадбири ўтказилади

0
413

Қрим ярим ороли марказида жойлашган Симферопол шаҳрида 12 май куни болалар ва катталар учун «Хош кельдинъ, Рамазан!» («Хуш келдинг, Рамазон!») номли байрам тадбири ташкил этилади, деб хабар бермоқда islam.ru. Тадбир Қрим мусулмонлари диний идорасининг «Файдалы илим» диний-илмий лойиҳаси томонидан ташкил этилмоқда.

Байрам тадбирлари доирасида болалар учун «Эманет» (“Омонат”) ижодий студиясининг бадиий чиқишлари, болалар ва катталар учун викторина танловлари ва совғалар ўрин олган. Шунингдек, мусулмон дизайнерларининг қўл меҳнати кўргазмаси ва ажойиб ширинликлар меҳмонларни мамнун этиши кутилмоқда.

Байрам тадбирлари, 11: 00да Симферопол ш. Ғалаба кўчаси, 128 уйда жойлашган «Файдали илим» маданий-маърифий марказида бўлиб ўтади.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг