Тибет мусулмонлари ҳақида сиз билмаган бешта маълумот

0
770

Тибет деганда хаёлимизга дарҳол бутпарастлик келади. Аммо Тибет аҳолисининг 2-3% ни мусулмонлар ташкил этишини кўпчилигимиз билмасак керак. Непал мусулмон жамоасини оқсоқоллари Муҳаммад Иброҳим ва Абдулраҳмон Батт Тибет мусулмонлари ҳақида куйидаги маълумотларни тақдим этишди:

1. Мусулмонлар бутпарастлар билан доим аҳл-иноқ яшаган.
Тарихий манбаларга таяниб шуни айтиш мумкинки, Непал, Хитой ва Ҳиндистонлик мусулмон садогарлар Тибетга 14-17 чи асрларда келиб, бу ерда кўним топишган. Ўша пайтдан бери то бугунги кунгача улар маҳаллий аҳоли билан тинч-тотув ҳаётгузаронлик қилмоқда.

2. Далай-лама тибетлик мусулмонларни ҳеч қачон қораламаган.
Айтишларича, Далай-лама V мусулмон савдогарларни Тибетда қолишга ундаб, уларга турли имтиёзлар бериб, масжид ва қабристон қурилиши учун ер ажратган. Муҳаммад Иброҳимнинг таъкидлашича, ҳозирги Далай-лама фақатгина мусулмон қассоб етказиб турадиган ҳалол гўштни тановул қиларкан.

3. Тибет мусулмонлари маҳаллий маданиятни асраб қолишга ёрдам берган.
1950 йилда Тибет Хитой томонидан истило этилганда минтақада яшовчи мусулмонларнинг тили ва урф-одатлари тўлалигича тибетликларникига мослаштирилган эди. Непалдаги истаган мусулмон хонадонига ташриф буюрсангиз, бу ҳолатни гувоҳи бўлишингиз мумкин.

4. Тибетлик мусулмонларнинг ҳижрати.
Хитой ҳукумати томонидан ҳеч қандай тазийқ ва босимга учрамай ўз тадбиркорлигини муваффақиятли давом эттираётган тибетлик мусулмонлар шу ерда туғилиб, униб-ўсаётган авлод келажагидан ҳавотирда. Шу сабабли мусулмон жамоасининг ёши улуғ вакиллари Хитой коммунистик партиясидан Ҳиндистон ва Непалга қайтиш учун изн сўрашган. «Дин ва иймонимизни сақлаб қолиш мақсадида биз Тибетни тарк этишга қарор қилдик» дейди жамоанинг кичик аъзоси Аҳмад Камол. «Шу тариқа Тибетдан Непалга кўчиб ўтишимизни ҳижрат деб атаса бўлади» деб қўшимча қилди у.

5. Тибет мусулмон жамоаси нодавлат фаровонлик жамғармасини ташкил этиб, унинг асосий фаолияти таълим соҳаси билан боғлиқ. Тушаётган закот ҳамда ҳайр-эҳсон ва садақа пуллари асосан мусулмон талабаларга ажратилмоқда.

 

Манба: info.islom.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг