Татаристон президенти исломий байрамларни нишонлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди

0
297

Татаристон президенти Рустам Миннихонов икки муҳим исломий байрамлар – Рамазон ва Қурбон Ҳайити байрамларини нишонлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди, деб хабар бермоқда Islam Today. Ҳужжатга кўра, Рамазон Ҳайити 15 июнга,  Қурбон Ҳайити эса 21 августга белгиланган.

Таъкидланишича, исломий байрам кунларини аниқлаш ҳижрий-қамарий тақвим ҳолати ва ундаги мавжуд анъаналарга мувофиқ белгиланган. Бироқ, ой кўринишига қараб, Рамазон ойининг тугаши ва Ҳайит кунларининг бошланиши бир кунга фарқ қилиши мумкинлиги хақида қўшимча маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Меҳнат кодекси, “Татаристон Республикасининг байрам кунлари ва алоҳида саналари тўғрисида»ги Қонун ва 2018 йил учун  ишлаб чиқилган тақвимга кўра, ушбу Ҳайит байрамлари Татаристонда дам олиш кунлари деб эълон қимлинади.

 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг