Аёл-қизлар ўртасида Ҳадис мусобақасининг ғолиблари аниқланди

2
842

Бугун 4 Май куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Саройида юртимизда илк бор ўтказилаётган «Ҳадиси шариф билимдони» республика танловининг Тошкент шаҳар босқичининг аёллар ўртасидаги қисми ўтказилди.

Танловда диний таълим муассасалари талабалари ҳамда ҳадис илмидан иқтидори бўлган 14-ёшдан 30 ёшгача бўлган 37 нафари аёл-қизлар иштирок этдилар.

Аёл-қизларимизнинг Имом Бухорий, Имом Термизий боболаримизнинг ибратли ҳаёт йўлларини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўқиб, таржима қилиб, шарҳлаб беришдаги билимлари, иқтидорлари дилларни қувнатди. Келажак авлод намоёндаларига ҳавас ва ихлосни уйғотди. Албатта буларнинг бари муҳтарам юртбошимиз бошчиликлари динимизга, маърифатга бўлган катта эътибор натижасидир. Йиғилганлар бугун ҳадислар гулшанида сайр этдилар. Ақлу тафаккурлари, иймонлари зиёда бўлди.

Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни баҳолаб, танлов якунида энг юқори кўрсаткичга эга бўлган ғолиб ва совриндорлар номини эълон қилдилар:

1- ўрин. Маннобжонова Робия (97 балл)

2- ўрин. Асқарова Рисолат (90 балл)

2- ўрин. Юсуфий Рокия (90 балл)

3- ўрин. Нарзуллаева Маликахон (87 балл) 

Шунингдек, қалб кўзлари ила ҳадиси шарифларни қалбига жо этиб, муносиб қатнашган – Бозорбоева Раъно “Энг матонатли иштирокчи” унвони билан тақдирландилар.

Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларини тарғиб этишда, суннатни ўрганишда ўзига хос намуна кўрсатган танловнинг барча иштирокчиларни муборакбод этиб, янги Бухорийлар, Термизийларга она бўлиш бахтини Аллоҳ таоло насиб этишини сўраб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз, эртага, 5 май куни эркаклар ўртасидаги мусобақа худди шу жойда бошланади. Мусобақалар соат 9-00 да  блошланади. Барча учун кириш бепул.

Эслатиб ўтамиз, биринчи ўринни қўлга киритган ғолиблар мусобақанинг Республика босқичига йўлланма оладилар.

Ҳикмати Расул анжуманига марҳабо азизлар. Қаердаки муборак ҳадислар айтилса, ўргатилса, ҳудди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлаётгандек бўладилар!

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати
Фото: muslimaat.uz

2 COMMENTS

  1. Baraka topsinlar! Tashkilotchilar, ishtirokchilar, homiylaru tomoshabinlarga ham katta tashakkurlar! Alloh ziyoda qilsin! Omiyn. OMAD!

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг