Мана 20 йилки, Буркина-Фасолик мусулмон деҳкон Ёқуб Савадоғ саҳро бўйлаб юриб Африка қитъасида қадимий деҳкончилик усулларини тикламоқда. На ўқиш ва на-да ёзишни биладиган Ёқуб чет элликлар билан элатининг оддий шевасида сўзлашади.

Унинг айтишича, ўтган асрнинг 80 чи йилларида катта қурғоқчилик бошланиб, гуллаб турган саваннани саҳрога айлантирган. Тўрт мамлкатнинг миллионлаб аҳолиси очликка юз тутгач, бу ерларни тарк эта бошлаган. Аммо Ёқуб қолди. У қўлига кетмон олиб, ота-боболаридан мерос қолган эски Зай усулини қўллай бошлади. Унга кўра, ерда ўйиқ-чуқурчалар кавланиб, уларга уруғ сочилади. Ёқуб намликни ушлаб қолиш учун похол аралаш тезакдан фойдаланган. Унинг бу услуби иш бериб, у эккан дарахтлар кўкариб, тариқ хосилдорлиги ошди.  Йиллар мобайнида Ёқубнинг тажрибаси самара кўрсата бошлагач, у атрофдаги юзлаб қишлоқларни айланиб чиқиб, ўз ғоясини уларга тақдим этди. Натижада саҳронинг кенгайиши тўхтатилди. 2009 йил Голландия ва АҚШ да бўлиб ўтган иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги ва камбағаллик масалаларига бағишланган анжуманда нутқ сўзлаган Ёқуб жумладан шундай деди: “Менинг фикримча, дарахтлар худди ўпка кабидир. Агар уларнинг асролмасак, ҳаёт тугайди”. Унинг ҳикоясидан таъсирланган киноижодкорлар 2010 йилда “Саҳрони тўхтатган инсон” ҳужжатли фильмини тасвирга олишди.

Manba:info-islom.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг