Аёллар ўртасидаги Қуръон мусобақаси Тошкент шаҳрида қаерларда жонли кўрсатилади?

0
361

Эртага 25 апрел кунидан Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг Аёллар ўртасида Республика босқичи бошланади ва икки кун давом этади.

Мусобақа Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасидаги “Ёшлар маркази”да ўтказилади. “Ёшлар маркази” саройига фақат махсус таклифнома орқали киритилиши ҳамда бинонинг сиғимидан келиб чиққан ҳолда томошабинлар учун Қуръон мусобақаси жойларда катта экранларда тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.

Тошкент шаҳрида хотин-қизларимиз мусобақани Беруний кўчаси, 41-уйда жойлашган “Халқ истеъмол товарларининг кўргазма-ярмарка савдоси Республика маркази” (“Ўзкўргазмасавдо”) МЧЖ биноси (Мўлжал: “Беруний” метро бекати)
ва “Минор” жоме масжидида катта экранларда тўғридан-тўғри (жонли) кузатишлари мумкин.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг