Қориларимизнинг халқаро мусобақада қачон чиқиш қилишлари маълум қилинди

0
789

10-18 апрель кунлари Қувайтда 9-Халқаро Қуръон мусобақаси бошланди.  Амир Шайх Сабоҳ Ал-Аҳмад Ал-Жабир Ал-Сабоҳ ҳомийлигида ўтказилаётган мазкур халқаро мусобақада 79 давлатдан келган 130 нафар иштирокчи қатнашадилар.

Ушбу мусобақада “Ҳифз” йўналиши бўйича 2017 йилда Ўзбекистонда ўтказилган Қуръон мусобақасининг олий ўрин соҳиби, Тошкент Ислом институти 3-босқич талабаси Абдулазиз қори Раҳмонберди, тиловат йўналишидан “Ҳазрати Имом” масжиди ноиб имоми Исмоил қори Қурбонов Ўзбекистон шаънини ҳимоя қиладилар.

Тошкент ислом институти расмий сайтининг хабар беришича, Абдулазиз қори 79 давлатдан келган 130 нафар иштирокчилар орасида 12 апрель куни тахминан соат 12:00 да чиқиш қилади.

 

Мусобақа 18 апрелга қадар  давом этади, У қуйидаги 4 йўналишда бўлади:

  1. Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиш.
  2. Қуръони каримни ўн хил қироат билан тўлиқ ёддан ўқиш.
  3. Қуръони каримни тажвид қоидалари билан тиловат қилиб бериш.
  4. Қуръони каримга хизмат қиладиган муассасалар ва жамиятлар лойиҳаларидан энг яхшисини тақдирлаш.

Аллоҳ таоло барча иштирокчиларга муваффақият берсин ва ўзбекистонлик қориларни ғолиб бўлишини насиб қилсин!

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг