Кошонага йиғилганларни йиғлатган қория ҳақида

0
1463

Аввалроқ хабар берганимиздек, бугун Тошкент шаҳридаги “Бисёр” ресторанида Қуръон мусобақаси юқори шукуҳ билан ўтмоқда. Айни дамда беллашувга янада файз қўшган кўзи ожиз қория ҳақида ҳам хабар беришни истадик.

Чилонзор туманидан қатнашаётган 22 ёшли Эргашева Мафтуна Аҳрор қизи ўзига навбат берилганида Қуръони Карим оятларини жуда гўзал тарзда қироат қилиб берди. Ростини айтамиз, Қуръон эшитишга келган бутун залдаги опа-сингилларимиз, ҳатто ҳакамлар ҳам кўз ёшларини тутиб туришолмади.

Мафтуна биринчи шарт бўйича аввал ўзининг ёд олган оятларини ўқиб эшиттирди. Сўнг иккинчи шартга биноан бройл усулида ёзилган Мусҳафидан тиловат қилиб берди.
Тажвиди ҳам, тараннуми ҳам жойида, дея Мафтунани мақтаган ҳайъат аъзолари раиси Муҳиддин қори Нўъмонжоновнинг қуйидаги сўзлари опа-сингилларимизнинг такбир айтишига сабаб бўлди: “Қанча кўзи очиқлар бор, аммо қалб кўзлари кўрдир. Улардан кўра кўзи ожиз бўлса-да, қалб кўзи очиқ бўлган мана шундай қизларимиз аълодир!”

Ана шундай ажойиб хабарларни “muslimaat.uz”дан кутиб қолинг…

Манба: muslimaat.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг