Аёллар ўртасидаги мусобақа – “Мумтоз” ресторанидан репортаж

0
654

Бугун, 13 февраль куни Қуръон мусобақасининг Тошкент шаҳридаги туман босқичлари аёл-қизлар ўртасида “Мумтоз” ресторанидан бошланди. Саройга келувчиларнинг қадами ҳамон узилмаяпти. Сарйнинг кўчаларида ҳам азиз онахонлар, опа-сингиллар катта экранларда иштироркчиларнинг чиқишларини катта қизиқиш билан кузатиб бормоқдалар.

Қуръон Аллоҳнинг энг буюк мўжизаси, уни ўзининг суйган бандалари қадрлайдилар, ардоқлайдилар. Бу жойга келган кишининг ихлоси, муҳаббати ортади, фаришталар қуршаб олган раҳмат онлари насиб бўлса яна икки кун бошқа кошоналарда ҳам давом этади. Бу улкан мусобақанинг энди биринчи босқичи холос, ҳали яна иккита босқич катта ҳажмда ўтказилиши кўзда тутилмоқда. Ҳавасингиз келади, инсонлар қайсидир хонанданинг қўшиғи учун эмас, Роббиларининг Сўзларини, улуғ Каломини тинглаш учун узоқлардан ошиқмоқдалар. Бундай азиз халққа меҳрингиз ортади яна! Бу муборак ишларнинг бош ташаббускори муҳтарам юртбошимизни Аллоҳ таоло доимо паноҳида асрасин, янги ташаббусларга куч-қувват мадад берсин!

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг