Қуръон мусобақаси: Тошкент шаҳридаги туман босқичининг ўтказилиш вақти ва жойлари

0
927

Мана, салкам бир ойдирки, юртимиз бўйлаб кенг миқёсда ўтказилаётган Қуръони карим мусобақаси сабаб раҳмат нурлари таралмоқда, Аллоҳ таолонинг Каломига иштиёқманд кўнгиллар ҳидоят ва раҳмат, шифо оятларини жон қалблари билан тингламоқдалар.

Муҳтарам юртбошимиз ташаббуслари билан ўтказилаётган Республика Қуръон мусобақасининг вилоятлардан Тошкент шаҳрига кириб келишига ҳам оз кунлар қолмоқда.  Айни дақиқаларда мусобақага тайёргарлик ишлари авжида. Тошкент шаҳри бўйича мусобақанинг дастлаб туман босқичларида жами 486 киши иштирок этади. Улардан 302 эркак, 184 та аёл-қизлар ташкил этади.

Мусобақанинг Тошкент шаҳар ҳудудий (туман) босқичлари 2017 йил 13-15 феврал кунлари ўтказилиши белгиланган. Туман босқичлари қуйидаги жойларда ташкил этилади:

  1. Шайхонтоҳур тумани:

Эркаклар: “Шайх Зайниддин” жоме масжиди.

Манзил: Шайхонтоҳур  тумани, Маннон Уйғур кўчаси-378 уй.  Тел.: +998 71 243 25 22.
Бошланиш вақти: 13-феврал, соат 09-00.

Аёллар: 13-феврал, соат 10-00. “Мумтоз” ресторани.

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Шайхонтоҳур кўчаси.

 

  1. Олмазор тумани:

Эркаклар: “Ҳазрати Имом” жоме масжиди.

Манзил: Олмазор тумани, Қорасарой кўча, 49-уй. Телефон: +998 71 240 00 23.

Бошланиш вақти: 15-феврал, соат 09-00.

Аёллар: 14-феврал, соат 10-00. “Фаровон ” ресторани.

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Фаробий кўчаси, 415 уй.

 

  1. Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Яккасарой туманлари:

Эркаклар: “Минор” жоме масжиди.

Манзил: Юнусобод тумани, Минор маҳалласи Минор берк кўчаси 1-уй.  Тел. :+998 71 235 17 33.

Бошланиш вақти: 14-феврал, соат 09-00.

Аёллар: 14-феврал, соат 10-00. “Осиё” ресторани .

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 5 уй.

 

  1. Чилонзор, Учтепа туманлари:

Эркаклар: “Бисёр ” ресторани.

Манзил: Чилонзор тумани, Алгоритм даҳаси, Қовунчи кўчаси,  Тел: 2706228.

Бошланиш вақти: 14-феврал, соат 09-00.

Аёллар: 15-феврал, соат 09-00. “Бисёр ” ресторани.

Манзил: Чилонзор тумани, Алгоритм даҳаси, Қовунчи кўчаси.

 

  1. Яшнобод, Миробод, Сергели, Бектемир туманлари:

Эркаклар: “Холид ибн Валид” жоме масжиди.

Манзил: Яшнобод тумани, К.Худойбердиев маҳалласи Чилон ота кўчаси 17-уй.  Тел: 298-24-14.

Бошланиш вақти: 14-феврал, соат 09-00.

Аёллар: 14-феврал, соат 10-00. “Янгиобод” ресторани.

Манзил: Яшнобод тумани, Катта Янгиобод кўчаси, 85 уй.

 

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг