Ливиянинг Бинғози шаҳридаги масжидда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

0
427

Ливиянинг Бинғози шаҳридаги масжидда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар хавфсизлигини таъминлаш штабидаги манба маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».

Портлаш 9 февраль, жума куни Саъд бин Обид масжиди ичида рўй берди. Жиноятчилар бу ердаги намозхонада китоблар орасида портловчи модда тўлдирилган сумкани қолдирган.

«Ҳозирда икки киши ҳалок бўлгани маълум. 20 дан ортиқ киши яраланди, улардан айримлари оғир ҳолатда», — деди штаб ходими.

Манба:daryo.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг