«Ислом тажовузкор дин» деган амалдор гапига пушаймон бўлиб узр сўради

0
449

АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан бутун дунёдаги муҳожирлар учун ажратилган миллиардлаб долларни тасарруф этувчи ташкилот раҳбари лавозимига тайинланган шахс ижтимоий тармоқда қолдирган исломофоб маъноли сўзлари учун кечирим сўради. Бу ҳақда info.islom.uz хабар бермоқда.

Насроний инсонпарварлик ташкилотининг раҳбари Кен Айзекс ижтимоий тармоқда «Ислом тажовузкор дин» деган ёзув қолдирди ва насроний қочқинларга кўпроқ имтиёз бериш лозимлигини айтди. Шарҳларидан бирида у Қуръон мусулмонларни терактлар қилишга чақиради деган. Газеталардан бири ушбу шарҳларга изоҳ сўраб АҚШ давлат департаментига мурожаат қилгач, Айзекс бу сўзлари учун кечирим сўради, деб ёзади IslamNews сайти.
«Мен ижтимоий тармоқда қолдирган шарҳларим учун узр сўрайман, улар менга дилхиралик келтирди ва обрўйимни тўкди. Бу мен томондан ўйламай қилинган иш эди», деди амалдор. «Жаноб Айзейкс ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қолдирган изоҳлари учун кечрим сўради. Биз буни тўғри қадам деб баҳолаймиз», деди Давлат департаменти вакили Хизер Науэрт.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг