Алкогол саратоннинг камида етти турини келтириб чиқаради

0
233

Алкогол ичимликларини ичиш саратоннинг камида етти турини келтириб чиқаради. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Халқаро саратонга қарши кураш куни (4 феврал) муносабати билан шундай огоҳлантириш берди, деб хабар бермоқда info.islom.uz.

Олимлар спиртли ичимлик ичувчиларда ичак (йўғон ва тўғри ичак), кўкрак, қизилўнгач, бўғиз, жигар, оғиз бўшлиғи ва томоқ саратонига чалиниш хавфи юқори бўлади, демоқдалар. Алкогол таркибидаги этанол канцерогени организм ҳужайраларига зарар етказади ва бу уларнинг саратон келтириб чиқарувчи ёмон сифатли ҳужайраларга айланиб кетишига олиб келади. БСС алкогол ва тамаки онкологик хасталиклар хавфини бир неча бор орттиришидан огоҳлантирмоқда.
Аёлларда эса кунига тўрт қадаҳ вино ёки бошқа алкогол ичимликларни ичиш кўкрак саратонига чалиниш хавфини икки баробарга оширар экан.

P/S “Ислом – инсоннинг фитратидаги диндир”, деганида ҳақли эди И.Гете. Ислом қоралаган,  таъқиқлаган ишлар, хулқ-атвор кўринишлари бутун инсониятга зарар келтирувчи салбий ҳолатлар эканлигини ҳар бир давр илм-фани исботлаб келяпти ва бундан кейин ҳам исботланиб боради. Ислом тарғиб этган ишлар, фазилатлар эса фақат мусулмонлар учун эмас, балки инсоният учун кони фойда, тўғри қарор эканлиги аён бўлган ва бўлмоқда. 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг