Зиёратчиларимизнинг дастлабки гуруҳлари Умра амалларини тугатиб, Макканинг муқаддас ерларига зиёратга чиқдилар

0
736

Умра ибодатини адо этаётган ўзбекистонлик зиёратчилардан хабарларни беришда давом этамиз. Дастлабки гуруҳлар кеча эҳром боғланаб, Каъбаи муаззамани тавоф қилиб, сўнгра Сафо ва Марва орасида саъйи қилишиб, сочларини тўлиқ олдириб ёки қисқартириб Умра ибодатини адо этишди. Зиёратчиларимиз бугундан Маккадаги улуғ қадамжолар: Ҳиро ғори, Арофот тоғи, Савр ғори, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллмининг муборак уйларига зиёрат қилмоқдалар. Бу ҳақда вакилимиз “Яккасарой” жоме масжиди имом ноиби, гуруҳ раҳбарларидан Абдуғаффор Кўчаров хабар қилади:

Юртдошларимизнинг чин ихлос ила муқаддас ерлардаги ибодату зиёратларини Аллоҳ қабул қилсин. Уларнинг дуолари шарофатидан, халқимиз, юртимиз тинч-омон, фаровон бўлсин, иймон нури, маърифат зиёси Ўзбекистондан бутун дунёга таралсин.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати   

 

Мавзуга доир: Зиёратчиларимизнинг дастлабки гуруҳи бугун Зул Ҳулайфада эҳромга кириб, Маккага йўл олдилар

Умра ибодати ҳақида

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг