Қуръон мусобақаси Тошкент шаҳри ҳудудий босқичлари бўйича маълумот

0
1033

Мана, салкам бир ойдирки, юртимиз бўйлаб кенг миқёсда ўтказилаётган Қуръони карим мусобақаси сабаб раҳмат нурлари таралмоқда, Аллоҳ таолонинг Каломига иштиёқманд кўнгиллар ҳидоят ва раҳмат, шифо оятларини жон қалблари билан тингламоқдалар.

Муҳтарам юртбошимиз ташаббуслари билан ўтказилаётган Республика Қуръон мусобақасининг вилоятлардан Тошкент шаҳрига кириб келишига ҳам оз кунлар қолмоқда.  Айни дақиқаларда мусобақага тайёргарлик ишлари авжида. Тошкент шаҳри бўйича мусобақанинг дастлаб туман босқичларида жами 486 киши иштирок этади. Улардан 302 эркак, 184 та аёл-қизлар ташкил этади.

Эркаклар ўртасидаги мусобақа туманлар бўйича қуйидаги жоме масжидларда ўтказилади:

1. Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Яккасарой туманлари учун – “Минор” жоме масжидида.
2.  Шайхонтоҳур тумани учун – “Шайх Зайниддин жоме масжидида.
3.  Олмазор тумани учун – “Ҳазрати Имом” жоме масжидида.
4.  Чилонзор, Учтепа туманлари учун – “Абдуллоҳ ибн Масъуд” жоме масжидида.
5. Яшнобод, Миробод, Сергели, Бектемир туманлари учун – “Холид ибн Валид” жоме масжидида 13-15 феврал кунлари ўтказилади.

Аёл-қизлар ўртасида мусобақанинг туман босқичлари пойтахтимизнинг кенг сиғимли кошоналарида ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда яна сайтимизда батафсил маълумот берамиз.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг