Бугун бутунжаҳон ҳижоб куни

1
1173

1 феврал дунёда бутунжаҳон ҳижоб куни сифатида ҳам нишонланади. Нью-Йоркда истиқомат қилувчи Назма Хон исмли аёл 2013 йилда мусаффо исломни ҳимоя қилиш, унинг муқаддас анъаналарини авайлаш мақсадида ушбу ғояни илгари сурган. Акция биринчи марта 2013 йилда ижтимоий тармоқлар ёрдамида ташкил қилинганда биринчи йилнинг ўзидаёқ 67 дан ортиқ мамлакат аёллари бу ғояга хайрихоҳлик билдирганлар.

2015 йилга бориб ушбу тадбир дунёнинг юздан ортиқ мамлакатидан 10 миллиондан зиёд мусулмон аёллар томонидан қўллаб-қувватланди.

Умуман олганда, бугунги кунда бутун дунёда бу борада турли тадбирлар, маҳорат сабоқлари, мода намойишлари ва муслималарнинг рўмоллари ҳақида жамоатчиликни хабардор этишга қаратилган бошқа тадбирлар ҳам мавжуд.

Мавзуга доир: Эрдўған ҳижобни тақиқлаган Европа давлатларини танқид қилди

1-изоҳ

  1. Ассалому алайкум. Бизда хам диний идорамиз томонидан хижоб хакида фатво чикса яхщи булар эди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг