Оролдаги танҳо уй

0
375

Инсоният яшайдиган дунёдаги энг кичик орол Канада ва АҚШ чегарасида жойлашган.

Унинг майдони 306,58 квадрат метрни ташкил этади. Орол “Етарли жой” (Just Room Enough Island) деб номланада ва номига жуда мос. Ёзги уйдан ташқари оролда бир дарахт ва атрофни томоша қилиш учун жой бор холос.

Фото: Sergey Ashmarin/Wikipedia

Муқаддас Лаврентия  дарёсининг минглаб ороллари архипелагидаги ушбу оролда 1950 йилда биринчи бор Сайзленд оиласи яшаган. Ўшанда бу орол оила томонидан сотиб олинган эди.

Улар тинч, осуда ҳаёт кечириш учун бу жойдан фойдаланишни режалаштирган эдилар, аммо уларнинг режалари амалга ошмаган.

Бугунги кунда кичкик орол саёҳатчилар ва балиқ овловчилар учун машҳур сайёҳлик аттракциони бўлиб, мазкур ноодатий уйни сотиб олишга иштиёқмандлар билан доимо тўла.

З.Содиқов тайёрлади

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг