Айна Ҳамзатова Россия президентлигига сайловда иштирок этолмайди

0
581
Фото: «Islam.ru»

Россия Марказий сайлов комиссияси мамлакат президентлиги учун Доғистон муфтийсининг маслаҳатчиси ва рафиқаси, ёзувчи ва журналист Айна Ҳамзатованинг номзодини қўллаб-қувватлаш учун тузилган гуруҳни рўйхатга олишни рад этди. Бу ҳақда IslamNews хабарига таяниб azon.uz ёзмоқда.

Бундан аввал 30 декабр куни Доғистон муфтийси Айна Ҳамзатовани Россия президентлигига номзод сифатида илгари сурилишини қўллаб-қувватловчи сайловчилар гуруҳи йиғилиши ўтказилганлиги, 5 январга қадар Айна Гамзатова номзодининг илгари сурилиши билан боғлиқ барча зарур ҳужжатлар Россия Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилиши ҳақида хабар берган эдик.

Бироқ МСК Айна Ҳамзатова номзодини рўйхатга олишни рад этилишини бир қатор сабаблар билан изоҳлаб, Ҳамзатовани номзодини кўрсатиш юзасидан йиғилиш ўтказилиши ҳақидаги хабарни тақдим этилиш муддати бузилганини маълум қилди.

Айна Ҳамзатованинг курашдан чиқиши мамлакатда турлича талқин этилди. Унга қарши бўлганлар аёл кишининг давлат тепасида бўлиши мусулмон анъаналарига тўғри келмаслигини билдирди.

Яна бир кузатувчи томон Ҳамзатованинг сиёсатчи сифатида барибир мустақил бўла олмаслигини таъкидлаб ўтди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг