СИЗ-ЧИ? ИШОНАСИЗМИ?

    0
    790

    Икки эгизак онасининг қорнида суҳбатлашяпти: бири иймон-эътиқодли, иккинчиси атеист.
    Атеист: – Сен туғилгандан кейин ҳаёт борлигига ишонасанми?
    Иймонли: – Албатта, ахир туғилгандан кейин ҳаёт борлигини ҳамма билади-ку. Бу ерда биз ўша ҳаётга тайёрланиш, кучли ва етук бўлиш учун яшаяпмиз.
    – Аҳмоқлик! Туғилгандан кейин ҳеч қандай ҳаёт йўқ. У ҳаёт қандай бўлиши мумкинлигини тасаввур қила оласанми?
    – Тўғри, аниқ нима бўлишини айта олмайман. Аммо биламанки, у ерда нур кўп бўлади, шодлик кўп бўлади. Масалан, ўз оғзимиз билан овқатланамиз, бурнимиз билан нафас оламиз.
    – Қўйсанг-чи! Бу жуда кулгили-ку! Киндигимиз бор, ўша орқали озиқланамиз, ундан узилсак, ўламиз. Тамом! Ҳозиргача у ердан ҳеч ким қайтиб келмаган. Туғилиш билан ҳаёт тугайди.
    – Йўқ, ундай эмас! Тўғри, мен туғруқдан кейин ҳаётимиз айнан қандай бўлишини билмайман, аммо биз онамизни кўрамиз. У бизга ғамхўрлик қилади, парваришлайди, севади.
    – Она! Сен онанинг борлигига ишонасанми? Хўш, қани у? Қаерда ўтиради?
    – Ҳамма жойда, атрофимизда. У туфайли биз яшаяпмиз. Усиз биз ҳеч киммиз.
    – Ғирт аҳмоқлик. Мен ҳеч қандай онани кўрмаганман, демак, у йўқ.
    – Йўқ, ундай эмас. Ахир баъзан у бизни силайди, меҳр кўрсатади-ку. Мен асл ҳаётимиз туғилгандан кейин бошланишига ишонаман!

    Рус тилидан Шаҳноза Тўраева таржимаси
    muslimaat.uz

    Мулоҳаза билдириш

    Изоҳингизни қолдиринг!
    Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг