Ингушетия Сурияга тонналаб инсонпарварлик ёрдами жўнатди

0
350

Куни кеча Сурияга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини олиб кетган ингушетиялик делегация ватанига эсон-омон қайтиб келди.

Бу ҳақида Ингушетия раҳбари Юнусбек Евкуровга Магасда Ингуш Республикаси раҳбари маслаҳатчисининг ёрдамчиси Муҳожир Евлоев ахборот берди.

25 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами Сурия Араб республикаси аҳолисига катта юк автомобилларида етказиб берилди. Ингушетия делегацияси Сурияга дори-дармон, мактаб ва ётоқ анжомлари олиб борди, деб ёзади ingushetia.ru.

«Ушбу ёрдамни жўнатганимиз сабаби шуки, ингуш халқи сурияликлар бошига қандай синов тушгани ва улар қай аҳволда эканини ўз тажрибасидан яхши билади. Бизнинг ўлка ҳам оғир пайтларда инсонпарварлик ёрдами олган. Муҳими, Сурияда яшовчилар биродарларининг ёрдами ва мададини ҳис қилсинлар», – таъкидлади Евкуров.

«Биз Дамашқда, Суриянинг бошқа қатор аҳоли пунктларида бўлдик, Ингушетиядан борган ва тинчликпарварлик фаолияти билан шуғулланаётган ҳарбий батальонлар билан учрашдик. Аскарларимиз ўз вазифаларини сидқидилдан адо этмоқдалар», – деди Евлоев.

Манба:info.islom.ru

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг