Ўзбекистонда Мусҳафи шариф чоп қилинмоқда

0
752

2018 йилнинг 3 январ куни «Ҳилол» нашриёти Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда биринчи бор Аллоҳ таолонинг Каломи – Мусҳафи шарифни чоп қилиш бошлади, деб хабар бермоқда islom.uz. Нашриёт мусҳафи шарифни Миср Араб Республикасидаги «Дорус-салом» нашриётининг расмий ижозати билан нашр қилмоқда.

Бугун мусҳафи шарифнинг дастлабки саҳифаларини чоп қилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимга шайх ҳазратларининг энг яқин сафдошларидан Зоҳиджон домла Қодиров, Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан Абдулҳамид Турсунов, Ўзбекистон қорилари мусобақаси бўйича ЎМИ қошидаги ҳайъат раиси Абдулҳаким қори Матқулов, ҳайъат аъзоси Ҳасанхон қори Абдулмажид, «Фатҳ» жоме масжидининг имом-хатиби Баҳодир қори Раҳматуллоҳ ва бошқа кўпгина азиз меҳмонлар ҳозир бўлишди.

Қуръони Карим тиловатидан сўнг бу хайрли ишнинг бардавом бўлишини тилаб хайрли дуолар қилингач, дастгоҳлар ишга туширилиб, Мусҳафи Шарифнинг дастлабки саҳифалари чоп қилинди.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг