Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг Тошкент шаҳри босқичлари бўйича МАЪЛУМОТ

0
1315

Аввал хабар берилганидек, 2018 йилнинг биринчи ярмида Республикамизда 18 ёшдан – 40 ёшгача (туғилган йили – 1978й. дан – 2000й. гача) бўлган барча эркагу аёл фуқаролалр иштирок этиши мумкин бўлган 3 босқичдаги Қуръон мусобақаси ўтказилади. 

Қорилар мусобақасида Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган 18-40 ёшдаги барча эркагу аёл фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

Мусобақа икки йўналиш бўйича олиб борилади: ҳифз ва тиловат. Ҳифз йўналишида Қуръони каримни тўла ёд олган қори ва қориялар, тиловат йўналишида эса Қуръонни гўзал тарзда тиловат қила оладиган фуқаролар иштирок этади.

Иштирокчилар ёшга кўра иккига тақсимланади:
18‒25 ёшдаги иштирокчилар;
25‒40 ёшдаги иштирокчилар.

Тошент шаҳри бўйича иштирокчилардан 2018 йил 4 январдан – 13 январгача соат 10-00 дан 19-00 гача “Минор” , “Шайх Зайниддин (Кўкча)”, “Бўрижар”, “Чимир ота”, “Қўйлиқ ота” жоме масжидларида ҳужжатлар қабул қилинади. (масъул: Муроджон Кабиров Тел.: +998712351733, +998974206264, +998949320022)

Иштирокчилардан талаб этиладиган ҳужжатлар:

  1. Тошкент шаҳрида мусобақада иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар Тошкент шаҳрида доимий пропискада бўлишлари шарт.
  2. Паспорт нусхаси.
  3. Расм 4 дона (3.5*4.5 шаклда, оқ фонда)

Биринчи босқич – туман босқичи ғолиблари шаҳар босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. Шаҳарда биринчиликни қўлга киритганлар республика босқичига йўлланма олади.

Мусобақа биринчи босқичининг ўтказилиш жойлари ва санаси сайтмизда эълон қилинади.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати   

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг