Саудия Арабистони туристик виза бериладиган давлатлар сонини 65 тага етказди

0
307

2018 йилнинг биринчи чорагидан Саудия Арабистонига 65 давлат фуқаролари туристик виза олишлари мумкин бўлади. Туристик виза бериладиган давлатлар рўйхати кенгайтирилиб, 65 тага етганлиги тўғрисида “Ал Иқтисодия” нашри расмий мутсаддиларга таяниб хабар берди.

РИА Новости нинг хабар беришича, ҳозирги вақтда қироллик фақат чекланган миқдордаги давлатлар фуқароларига туристик виза бермоқда, бироқ виза олиш бирмунча мураккаб. Ҳозирда Ар Риёз фақат меҳнат, оилавий ва зиёрат (Ҳаж ва умра учун) визаларини бермоқда.

Бироқ, мамлакатнинг 2030 йилгача бўлган иқтисодий ривожланиш дастури доирасида қироллик ҳукумати мамлакатга ташриф буюриш имкониятларини кенгайтириш ва йилига 30 миллион туристни қабул қилиш кўзда тутилган

 “Саудия Арабистони – мусулмонлар таянч нуқтаси” давлат лойиҳаси раҳбари Холид Тоҳирнинг сўзларига кўра, визалар зиёратчилар, мусулмон сайёҳлар, мусулмон тадбиркорлар, давлат таклифи билан мамлакатга ташриф буюрувчи мусулмонлар, ҳамда транзит йўловчиларга берилади.

Виза берилувчи мамлакатлар рўйхати ва виза нархлари эълон қилинмаган.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат сайёҳлар оқимини еттита асосий йўналиш – кўргазма ва конференцияларда иштирок этиш, сайёҳлик маршрутларида саёҳат қилиш, зиёратдан кейин саёҳат қилиш, соғлиқни сақлашни яхшилаш, даволаш, мамлакатнинг маданий меросини ва инвестициялар билан таништириш орқали жадаллаштиришни режалаштирмоқда.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг