Юнусобод туманида фаоллар тақдирландилар

0
817

2017 йилнинг 31 декабрь якшанба куни, “Мирза Юсуф” жоме масжидида йил якунлари бўйича тадбир ўтказилди. Йиғилишда Юнусобод тумани бўйича йил давомида фаоллик кўрсатган имом-хатиблар, имом ноиблари, масжид ходимлари, отинойилар эътироф этилиб, тақдирландилар.

Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов тадбирга йиғилган, масжид фаолиятида холис хизмат қилаётган барча ходимларга самимий миннатдорчилик билдириб, Аллоҳ таолонинг розилиги йўлида, динимизнинг ривожи, Ватанимизнинг равнақи йўлидаги барча солиҳ амалларининг ҳусни қабул бўлишини сўраб, дуолар қилдилар.

Фидокорона меҳнатлари, чуқур билими, тажрибаси, намунали хулқи билан намуна бўлиб, Аллоҳнинг байтига, динимизга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган имом-хатиблар, имом ноиблари, масжид ходимлари ва отинойиларга фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо мукофотлар топширилди.

“Мирза Юсуф” жоме масжиди маъмурияти

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг