Диний-маърифий йўналишдаги ижодий ишларнинг «Сарҳисоб-2017» танлови ғолиблари аниқланди

0
766

Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда истиқлол йиллари мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни ёт ғоялардан ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети ҳамкорлигида «Сарҳисоб» танлови ўтказилиб келинмоқда.

Анъанага мувофиқ тарзда бугун, 30 декабр куни  Ўзбекистон мусулмонлари идорасида танловнинг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Айтиш мумкинки, якунига етиб бораётган йил мамлакатимизда барча йўналишларда бўлгани каби диний-маърифий сохада ҳам янгиликлар, ислоҳотларга бой йил бўлди. Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ислом маърифатини таратиш, аждодларимизнинг бой маънавий меросини янада чуқур ўрганиш йўлида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида кўплаб эзгу ташаббуслар, хайрли лойиҳаларга қўл урилди. Ана шу жараёнларни кенг оммага тезкор ёритиш, ислом маърифатини таратиш диний сохада қалам тебратаётган ижод аҳлининг муҳим вазифаси, дунё ва охиратдаги ютуғи эканлиги тадбирда таъкидланди. Йил давомида ана шу жабҳада фаоллик кўрсатган ижодкорлар қуйидаги йўналишлар бўйича  аниқланди:

Матбуот йўналиши бўйича:

1-ўрин Одилхон Исмоилов (Тошкент шаҳар «Шайх Зайниддин» масжиди имом-хатиби, muxlis.uz Интернет манзили муҳаррири);

2-ўрин Муҳтарама Улуғова (“Мовароуннаҳр” нашриёти муҳаррири);

3-ўрин Жаҳонгир Жўраев (Дин ишлари бўйича қўмита ходими

 

Телевидение йўналиши бўйича:

1-ўрин Ҳайитов Шуҳрат (“Ўзбекистон” телеканали “Маданий-маърифий ва бадиий дам олиш дастурлар” бош муҳарририятининг бош муҳаррири);

2-ўрин Уйғун Ғофуров (Тошкент ислом институти ректори);

3-ўрин Илҳом Маърупов (“Мовароуннаҳр” нашриёти муҳаррири);

 

Интернет йўналиши бўйича:

1-ўрин Раҳматуллоҳ Сайфуддинов (Тошкент шаҳар «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби, mehrob.uz веб-сайти муҳаррири);

2-ўрин Олимхон Юсупов (Самарқанд вилояти “Махдуми Аъзам” жоме масжиди имом-хатиби);

3-ўрин Зоиржон Содиқов (ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги мутахассиси, vakillik.uz веб-сайти юритувчиси);.

 

Радио йўналиши бўйича:

1-ўрин Шамсиддин Бауатдинов (Қорақалпоғистон Республикаси мусулмонлари қозиёти қозиси);

2-ўрин Хайрулло Турматов (Тошкент вилояти бош имом-хатиби);

3-ўрин Фарҳод Абдуллаев («Зиё» медиа маркази вакили).

 

Йилнинг энг фаол тарғиботчиси:

1-ўрин Раҳимберди Раҳмонов (ЎМИ Масжидлар бўлими мудири, Тошкент шаҳар «Хўжа Алмабардор» жоме масжиди имом-хатиби);

2-ўрин Нозима Ибрагимова (“Хадичаи Кубро” билим юрти мудираси);

3-ўрин Дамин Жумақулов (“Мовароуннаҳр” нашриёти муҳаррири).

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов нутқ сўзлади. Маърузачилар томонидан ушбу танловнинг кўлами янада кенгайиб, иштирокчилар сонининг ортгани, шунга монанд ижодий ишларнинг сифати ва савияси ҳам ошгани қайд этилди. Ғолиблар махсус диплом ва ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан мукофотландилар.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг