Home Uncategorized Солномамизга киритилмаган янгилик: Энди Қурбон ва Рамазон ҳайитларида узлуксиз 3 кундан дам...

Солномамизга киритилмаган янгилик: Энди Қурбон ва Рамазон ҳайитларида узлуксиз 3 кундан дам олинади

0
299

Ўқувчилармизнинг хабарлари бор, куни кеча 2017 йилда Ўзбекистонда диний сохада амалга оширилган ислоҳотлар солномасини эътиборингизга ҳавола этган эдик. Биз воқеалар ривожини тайёрлаётган бир пайтда халқимизга яна бир муҳим туҳфа тақдим этилди: 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистонда муборак Рамазон ва Қурбон  ҳайит кунларида уч кундан дам олиш кунлари белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонида айтилди, деб хабар беради ЎзА.

«Халқимизнинг маънавий ҳаётида олийжаноблик, миннатдорчилик, эзгулик, раҳмдиллик, ҳамжиҳатлик фазилатлари белгиланишида муқаддас Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайит байрамларининг муҳимлиги ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, миллий-маънавий қадриятларимизни юксалтириш ва сақлаб қолиш мақсадида 2018 йилдан бошлаб айрим дам олиш кунларини байрам кунларига яқин бўлган иш кунларига кўчириш ҳисобига узлуксиз уч кунлик дам олиш кунлари белгиланиши кўзда тутилмоқда», — дейилади ҳужжатда.

Манба:daryo.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг