Шайхонтоҳур туманида фаол имом-хатиблар тақдирланди

0
685

28 декабр куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Шайх Зайниддин” жоме масжидида туман бўйича йил якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Анжуманда Шайхонтоҳур туманидаги масжид имом-хатиблари, имом ноиблари, отинойилар ва масъул ходимлар иштирок этди. Тадбирни Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби Одилхон Исмоилов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларга юрдошларимиз маънавий-маърифий, рухий камолоти йўлидаги шарафли меҳнатлари учун миннатдорлик билдирди.

Шундан сўнг, ўз фидойи меҳнати, юксак билими, намунали хулқи билан сафдошларига ўрнак бўлаётган, муқаддас динимизга чин дилдан хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимлар турли номинациялар бўйича тақдирланди.

Тақдирланганлар рўйхати:
1. “Энг сарамжон масжид” – Эшон Бобохон жоме масжиди имом хатиби Таваккал Кенжаев;
2. “Оммавий ахборот воситаларида фаол иштироки учун” – Эшонгузар масжиди имом хатиби Абдуллажон Ғуломов;
3. “Маънавият-тарғибот ишларидаги фаоллиги учун” – Мўйи муборак Уккоша масжиди имом хатиби Илҳомжон Мадалиев;
4. “Масжид фаолияти ҳақидаги ва ҳисоботлардаги фаоллиги учун”— Яҳё қори масжиди имом хатиби Дилшодбек Умуртоев;
5. “Яраштирув комиссияларидаги фаол иштироки учун”— Олмазор масжиди имом ноиби Раҳматулло Усмонов;
6. “Туман ишларидаги фаол ёрдами учун” – Дорус салом масжиди имом ноиби Маҳмуджон Раҳимжонов;
7. “Намунали фаолияти учун” – Шайхонтоҳур тумани отинойиси Муҳайё Исҳоқова;
8. “Маънавият-тарғибот ишларидаги фаоллиги учун” – Шайхонтоҳур тумани отинойиси Тожихон Парпиева;
9. “Шайх Зайниддин жоме масжиди хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги қўшган ҳиссаси учун”— Масжид қоровули Забиҳулло Ҳакимов;
10. “Шайх Зайниддин жоме масжидидаги фаолиятида кўрсатган фидокорона меҳнати учун”—масжид сантехниги Акмал Эгамбердиев;
11. “Шайх Зайниддин жоме масжидидаги фаол меҳнати ва ибратли одоб-ахлоқи учун”—масжид ошпази Фозил Ҳабубуллаев.

Шайх Зайниддин жоме масжиди Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг